Қурбонлар орасида ҳомиладор аёл ҳам бўлган.
Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг маъмурий маркази Хоруғ шаҳрида чегарачилар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда АП хабар берди.
ЙТҲ 1 декабрь куни Помир-1 ГЭС тумани ҳудудида юз берган. Мудҳиш воқеада икки киши ҳалок бўлган, шу жумладан, ҳомиладор аёл ҳам қурбон бўлган. Яна икки киши оғир жароҳатланган.
Чегарачиларнинг Toyota RAV-4 хизмат машинаси ҳайдовчиси йўналишли такси билан тўқнашиб кетган. Кучли тўқнашув сабаб йўловилардан бири автомобиль ойнасидан учиб чиқиб, каналга тушган.
“Ҳомилдор аёлнинг жасади ҳамон топилмаган. Қидирув ишлари давом эттириляпти”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ЙТҲда яна бир аёл йўловчи каналга тушиб кетган. У ҳозирда топилган ва шифохонага ётқизилган. Такси ҳайдовчиси ва йўловчилардан бири жиддий жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, маҳаллий чегара хизматининг икки офицери ҳибсга олинган. Офицерлардан бири машина бошқарувида бўлган.

Суннатилла Абдуллаев