...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ва Туркия қарама-қарши санкцияларни бекор қилди


10:41, 03.11.2018 Олам
 4 565

АҚШ икки нафар турк вазирига санкция қўллаганди.

Кеча, 2 ноябрь куни АҚШ Туркиянинг икки вазирига нисбатан жорий қилинган чекловларни бекор қилди. Бу расмий Вашингтон ва Анқара муносабатлари яхшилана бошлаганини кўрсатади.
 
“Reuters” хабар беришича, америкалик роҳиб Эндрю Брансон озодликка чиққач, Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ва Адлия вазири Абдулҳамид Гулга нисбатан қўйилган тақиқлар олиб ташланди.


 
Расмий Анқара ҳам бунга жавобан икки нафар америкалик амалдор – ички хавфсизлик вазири Кирстен Нильсен ва Бош прокурор Жефф Сешнсга нисбатан жорий қилинган санкцияларини бекор қилган.
 
Маълумот учун, Туркияда 20 йилдан ортиқ яшаган роҳиб Брансон 2016 июль ойидаги давлат тўнтаришига алоқадаорликда айбланди. Октябр ойида Туркия суди уни уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бироқ у уй қамоғида ушлангани учун жазони ўтаб бўлган деб ҳисобланиб, озодликка чиқарилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Туркия Эндрю Брансон санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!