Прокуратура 50 минг сўмлик банкноталарни қалбакилаштирган шахсни қўлга олди.
“Ўзбекистон 24” телеканали репортажида айтилишича, қалбаки пул чиқаришда гумонланаётган шахс график редакторни ўрганиб, уй шароитида рангли принтерда пул чиқара бошлаган.
“Февраль ойида 30 га яқин 50 минг сўмлик банкнота чиқардим. Олмалиқда дўконларда тўлов қилишга уриндим, бу икки марта амалга ошди”, деган қўлга олинган фуқаро тергов давомида.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддасига биноан жиноят иши очилган. Мазкур моддага кўра, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.