Боксчининг аралаш қоидалар жанги бўйича биринчи рақиби маълум бўлди.
Америкалик боксчи Флойд Мейвезер аралаш қоидалар жанги (ММА) бўйича курашади. Бу ҳақда Rizin ташкилоти бош директори Нобуки Сакакибара ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳфиасида маълум қилди.
Жанг 31 декабрь куни Rizin мусобақаси доирасида Токиода бўлиб ўтади. Америкаликка 20 ёшли япон кикбоксчиси Тенсин Нацукава рақиблик қилади. Бу Мейвезернинг ММА’даги биринчи жанги бўлади.
Маълумот учун 14 октябрь куни Мутлақ кураш чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Мейвезерга жанг таклифи билан чиққанди. Боксчи таклифни қабул қилиб, жанг бокс қоидалари бўйича ўтиши кераклиги ва бу албатта Лос-Анжелесда амалга ошиши лозимлигини таъкидлади. Россиялик спортчи жангни Мокванинг “Лужники” стадионида ўтиши мумкинлиги қайд этди.
41 ёшли Мейвезернинг ҳисобида 50 та жанг ва 50 та ғалаба мавжуд. Сўнгги жангини спортчи 2017 йил август ойида Конор Макгрегорга қарши ўтказганди.
Нацукава ММА’да тўртта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Суннатилла Абдуллаев