...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙҲХБ ходимларига пичоқ билан ҳужум қилинди


16:15, 05.11.2018 Жамият
 7 680

Икки нафар ЙҲХБ ходими жароҳатланган.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли йўл патруль хизмати инспекторлари Косон тумани “Гувалак” маҳалласи ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳужумга учради.
 
Хизматдаги инспекторалар Жасур Йўлдошев, Иномжон Қораев ва Шаҳзод Чориев томонидан йўлда ҳаракатланаётган автомобиллардан навбатдагиси тўхтатилиб, инспекторлар Cobalt ҳайдовчисининг ҳужжатларини кўздан кечиришга чоғланган. Кичик сержант Йўлдошев автомбиль ҳайдовчисидан ҳужжатларни тақдим қилишни сўраган. Ўзини Ҳусниддин Тўрақуловман, деб таништирган шахс ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтган.


 
Инспекторлар ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирган. Шундан сўнг автомашинани вақтинчалик жарима майдончасига олиб борилиши керак бўлган.
 
Аммо Ҳусниддик Тўрақулов ва унинг йўловчилари, яъни турмуш ўртоғи Муҳаббат Жуманазарова, ўғли Шоҳруҳ Эгамбердиев, қизи Кумуш Эгамбердиева ходимларга фаол қаршилик кўрсатган.
 
Шоҳруҳ Эгамбердиев қўлига пичоқ олиб Косон тумани ИИБ 11-сонли ички ишлар бошқармасига тегишли Damas, русумли автомашина ойнасини синдириб, баллонларига шикаст етказган. Шундан сўнг йўловчилар автомашинасига ўтириб, воқеа жойидан қочиб кетган.
 
Йўловчи йигитнинг қуюшқондан чиқиб кетиб, амалга оширган қўпол ҳаракатлари натижасида кичик сержант Жасур Юлдашев ва сафдор Иномжон Қораевга жароҳат етказилган. Уларга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Бундай вазиятда йўловчиларнинг инспекторларни қандай сўзлар билан “сийлаши”ни айтмасак ҳам, кундай аён.
 
ИИВ Матбуот хизматидан маълум қилишларича, кўрилган тезкор чоралар натижасида Шоҳруҳ Эгамбердиев ушланиб, Хусниддин Тўрақулов, Муҳаббат Жуманазарова ва Кумуш Эгамбердиева туман прокуратурасига топширилган.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қашқадарё вилояти ЙҲХБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар