Қашқадарёда 83 ёшли фуқарони уриб кетган номаълум ҳайдовчининг кимлиги аниқланди.
Кўрилган чоралар натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини Яккабоғ тумани “Жийда” МФЙда яшовчи 23 ёшли Ў.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳозирда очилган жиноий иш доирасида тергов ҳаракатлари давом эттириляпти.
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни содир бўлган мазкур ЙТҲда 83 ёшли фуқаро Х.П. шифокорларнинг ёрдам кўрсатишига қарамай вафот этган.