...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар курси янги “марра”ларни забт этяпти


16:29, 05.11.2018 Жамият
 12 919

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 ноябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8249 сўм 97 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 13 сўм 10 тийинга қимматлади. Таъкидлаш керакки, шу вақтгача доллар курси бу даражада кўтарилмаганди.


 
Евро курси эса 1 сўм 73 тийинга қимматлаб, 1 евро 9392 сўм 59 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли нархи 124 сўм 67 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 52 тийинга арзонлади.
 
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 24 тийинни, 1 Қирғизистон соми 118 сўм 64 тийинни, 1 Тожикистон сомони 875 сўм 97 тийинни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Валюта Доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 514

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар