Қашқадарёда ҳайдовчи пиёдани уриб, воқеа жойидан кетиб қолди.
Номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган кул рангли Nexia русумли автомашинани “Эсат-Танхоз” йўлининг 26-км.да. ҳайдаб кетаётиб, пиёда, Янгиобод МФЙда яшаган 83 ёшли Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Натижада Х.П. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда ушбу ҳолатга гувоҳ бўлганлар, ҳайдовчи ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга инсонлар бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади ИИВ хабарида.