Ажратилган пулнинг асосий қисми маош ва ЯИТ учун сарфланган.
Давлат ҳокимияти, бошқаруви ва прокуратура органлари, судлар, ўзини ўзи бошқариш органлари учун 2018 йилда давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот берилди.
Рўйхатда давлат ҳокимияти, бошқарув органлари, прокуратура ва адлия, ўзини-ўзи бошқариш органлари, ижтимоий мослашув марказлари, қабуллар уйлари, шунингдек, элчихона ва консуллик уйларини сақлаш харажатлари, статистика ишларини бажариш учун давлат буюртмаси харажатлари, сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш харажатлари, фуқаролик жамияти институтлари, ННТ ва НТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳам мавжуд.
Ўтган йили жами 2 987,0 млрд сўм ажратилган. Шундан 2 503,8 млрд сўм иш ҳақи ва ЯИТга, 483,2 млрд сўм Ташкилотни сақлаш учун бошқа харажатларга сарфланган.
№ | Ташкилотлар номи | ЖАМИ(млрд. сўмда) | ||
Жами | шундан | |||
Иш ҳақи ва ЯИТ | Ташкилотни сақлаш учун бошқа харажатлар | |||
Жами | 2 987,0 | 2 503,8 | 483,2 | |
1 | Давлат ҳокимияти, бошқарув органлари, прокуратура ва адлия органлари, шу жумладан | 1 901,1 | 1 764,2 | 136,9 |
1,1 | Давлат ҳокимияти органлари | 76,2 | 58,6 | 17,6 |
1,2 | Бошқарув органлари | 1 516,0 | 1 450,6 | 65,5 |
1,3 | Прокуратура ва адлия органлари | 308,9 | 255,0 | 53,9 |
2 | Суд органлари | 214,5 | 137,9 | 76,6 |
3 | Ўзини-ўзи бошқариш органлари | 607,1 | 594,4 | 12,7 |
4 | Ижтимоий мослашув марказлари | 13,5 | 4,4 | 9,1 |
5 | Қабуллар уйлари | 23,6 | 6,3 | 17,3 |
6 | Бошқалар, шундан | 264,3 | 7,3 | 257,0 |
6,1 | Элчихона ва консуллик уйларини сақлаш харажатлари | 64,0 | 3,5 | 60,5 |
6,2 | Статистика ишларини бажариш учун давлат буюртмаси харажатлари | 64,6 | 64,6 | |
6,3 | Сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш харажатлари | 62,3 | 62,3 | |
6,4 | Фуқаролик жамияти институтлари, ННТ ва НТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари | 28,4 | 28,4 |