2019 йилда Давлат бюджетининг харажатлари 107,1 трлн сўмни ташкил этади.
2019 йилда Давлат бюджетининг харажатлари 107,1 трлн сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 1,4 баравар кўп бўлиб, бунда Давлат бюджетининг харажатлари асосан ижтимоий соҳаларга йўналтирилади.
2019 йил Давлат бюджети қуйидагича тақсимланган:
Ижтимоий соҳа харажатлари 57,8 трлн сўмни ёки умумий харажатларга нисбатан 54,0 фоизини;
Мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришга 4 трлн сўм, умумий таълимга 17,1 трлн сўм, кадрлар тайёрлашга 3,8 трлн сўм;
Соғлиқни сақлашни молиялаштиришга 12,1 трлн сўм ;
Маданиятни молиялаштириш учун 1,0 трлн сўм
Илм-фанга 0,8 трлн сўм;
Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш ва компенсация тўловлари учун 5 267,2 млрд сўм;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 6,3 трлн сўм ажратилади.