...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда маст киши иккинчи мастни уриб ўлдирди


13:22, 21.01.2019 Жамият
 5 674

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Қ ушланган.

Қашқадарёда маст фуқаро бошқа бир маст кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Жорий йилнинг 17 январь куни соат 20:30 ларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Турон қишлоғида яшовчи  Ф.Қ. маст ҳолда уйи олдида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган, Шаҳрисабз тумани Бежном қишлоғида яшаган Ю.Ҳ.ни уриб жароҳат етказган.
 
Натижада Ю.Ҳ. шифохонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 18 январь куни вафот этган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Қ ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
 

Теглар:Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар