...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда энг кўп ўлим Фарғонада қайд этилган. Энг ками-чи?


13:15, 21.01.2019 Жамият
 13 189

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 7,5 минг нафарни ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси 2018 йилда Ўзбекистонда неча киши вафот этгани билан боғлиқ маълумотларни очиқлади.
 
Маълум қилинишича, январь-декабрь ойлари 154, 7 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 промиллега камайган.
 
2018 йилнинг январь-декабрь ойларида вафот этганларнинг:
 
  • 60,3 фоизи - қон айланиш тизими касалликларидан; 
  • 9,7 фоизи – ўсимталардан;
  • 6,5 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан; 
  • 5,6 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан;  4,0 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан;
  • 1, 5 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан;
  • 12, 4 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.
 
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 7,5 минг нафарни ташкил этган.
 
Уларнинг:
  • 60,5 фоизи - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан;
  • 16,8 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан;
  • 11,7 фоизи - туғма аномалиялардан;
  • 2,3 фоизи - бахтсиз ҳодис заҳарланиш ва жароҳатланишлардан;
  • 2,5 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан;
  • 0,7 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан;
  • 5,5 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.
 
Ҳудудлар кесимида вафот этганлар сони
 
  • Фарғона вилоятида 16,9 минг;
  • Тошкент вилоятида 16,3 минг;
  • Самарқанд вилоятида 16,2 минг;  
  • Тошкент шаҳрида 15,7 минг;
  • Андижон вилоятида 15,4 минг;
  • Қашқадарё вилоятида 13,0 минг;
  • Наманган вилоятида 12,2 минг;
  • Сурхандарё вилоятида 10,7 минг;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 8,6 минг;
  • Хоразм вилоятида 8,2 минг;
  • Бухоро вилоятида 8,0 минг;
  • Жиззах вилоятида 5,6 минг;
  • Сирдарё вилоятида 3,8 минг;
  • Навоий вилоятида 4,1 минг.

Теглар:Вафот этганлар Демография 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар