Аҳоли сони январь-октябрь ойлари оралиғида 428,5 минг кишига ўсган. Бу 1,3 % ўсиш демакдир.
Янгиланган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 октябрь ҳолатига 33085,2 минг кишини ташкил қиляпти. Аҳоли сони январь-октябрь ойлари оралиғида 428,5 минг кишига ўсган. Бу 1,3 % ўсиш демакдир.
Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16728,2 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16357,0 минг кишини (49, 4 %) ташкил этган.
Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 октябрь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3777,8 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 %ни) ва Фарғона вилоятида 3665,6 минг кишини (11,1 %), аксинча, энг кам аҳоли сони Сирдарё вилоятида 825,8 минг кишини (2,5 %) ва Навоий вилоятида 969,7 минг кишини (2,9 %) ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида 2,2 %ни, Самарқанд вилоятида 2,1 %ни, Қашқадарё вилоятида 2,0 %ни, Жиззах ва Наманган вилоятларида 1,9 %ни ва Тошкент шаҳрида 1,8%ни, аксинча, энг кам ўсиш суръати Тошкент вилоятида 1,2 %ни ва Қорақалпоғистон Республикасида 1,4%ни ташкил этди.