...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нархлар ўсиши бўйича Ўзбекистон “етакчи” бўлди. Бўладиям-да!


18:34, 13.10.2018 Жамият
 18 951

Истеъмол нархлари ўсиши бўйича Собиқ Иттифоқ мамлакатларининг рейтинги тузилди.

Собиқ Иттифоқ мамлакатларининг жорий йил бошидан бошлаб, сентябргача бўлган вақт оралиғида истеъмол нархлари ўсиши бўйича рейтинги тузиб чиқилди. Рейтинг “БелаПАН” ахборот агентлиги томонидан тузилди.
 
Унга кўра, Ўзбекистонга 2018 йил январь-сентябрь ойларида нархлар ўсиши бўйича биринчи ўрин “насиб этди”. Ўтган вақт давомида Ўзбекистонда нархлар 8,1 фоизга ошган.
 
Шунингдек, “кучли учлик”дан Украина (5,6 фоиз) ва Тожикистон (3,8 фоиз) давлатлари ҳам ўрин олди. Кейинги ўринларда Беларусь (3,7 фоиз), Эстония (3,6 фоиз), Қозоғистон (3,3 фоиз), Россия (2,5 фоиз), Латвия (2,4 фоиз), Литва (2 фоиз) ва Грузия (1 фоиз) қайд этилди.
 
Аксинча, Кавказ мамлакатлари Озарбайжон (0,1 фоиз) ва  Арманистон (0,8 фоиз), шунингдек, Молдова (0,4 фоиз) ва Қирғизистонда (1,1 фоиз) нархлар пасайган.
 
Туркманистоннинг эса ярим йиллик маълумотлари аниқланган бўлиб, мамлакатда истеъмол нархлари 8,9% га кўтарилган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон Истеъмол нархлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар