...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 9 ой давомида қанча соғлом чақалоқ дунёга келди?


21:50, 13.10.2018 Жамият
 5 923

Нафас, юрак уриши, киндик пулсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқаришидан бири мавжуд бўлса ҳам бола тирик туғилган ҳисобланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг аҳоли 33 миллиондан ошиб, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, 33085,2 минг кишини ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 553,4 минг бола туғилган (бу ерда ва бундан кейин туғилганларга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган). Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 22,5 промиллени ташкил этган ҳамда 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 промиллега ошган.
 
Маълумот ўрнида, ирик туғилганлик мезонларидан (нафас,  юрак уриши, киндик пулсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши) бири мавжуд бўлса ҳам бола тирик туғилган ҳисобланади.
 
Бунда онанинг ҳомиладорлик муддати 22 ҳафта ва ундан ортиқ, боланинг бўйи 25 см ва ундан ортиқ, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлиши лозим. 
 
2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 289,3 минг нафар ўғил болалар, 264,1 минг нафар қизлар дунёга келган. 

Теглар:Демография Туғилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар