
Россия ҳукумати янги дастурни амалга ошириш учун уч йил ичида 144,5 млрд рубль сарфлашни режалаштирмоқда.
Россия президенти Владимир Путин ҳам туғилиш даражасини рағбатлантириш мақсадида оилаларга биринчи фарзанди туғилгандан кейин ҳар ойлик тўловларни киритишни таклиф қилди.
Путиннинг айтишича, бундай тўловлар ойига ўртача 10,5 минг рублни ташкил қилади ва бу тўлов бола учун 18 ой давомида тўланади.
Россия ҳукумати янги дастурни амалга ошириш учун уч йил ичида 144,5 млрд рубль сарфлашни режалаштирмоқда.
Тўловлар 2018 йил январидан бошлаб тўланади. Бундан ташқари, иккинчи ёки учинчи фарзанд кўрадиган оилаларга ҳукумат ипотека ставкасининг йиллик 6 фоизидан ошувчи қисмини тўлаб беради.
Россияда оналар капиталини тўлаш дастури 2007 йилдан амал қилиб келади. Ўшандан бери оилаларга бериладиган ёрдам қиймати 250 мингдан 450 минг рублгача ошган. Бу пулларни уй жойни яхшилаш, болалар таълими ёки ногирон болаларнинг мослашувига сарфлаш мумкин.