Бундан ташқари бош вазир ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозими ҳам жорий этилди.
Ўзбекистон Миллий банкига раҳбарлик қилиб келаётган Суҳроб Холмуродов энди Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари лавозимида фаолиятини давом эттиради. У янги ташкил этилган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш фонди фаолиятини назорат қилади.
Хабар берганимиздек, Жамшид Қўчқоров Молия вазири бўлган эди. Энди Жамшид Қўчқоров Бош вазир ўринбосари, Молия вазири — Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбаридир.