...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙТҲ ва тирбандликни “Калашников” бартараф қилади


09:31, 29.11.2017 Олам
 4 331

“Калашников” концерни фақатгина қурол-яроқ ишлаб чиқармаслигини кўрсатди.

Россия пойтахтида йўл-транспорт ҳодисалари ва тирбандликка қарши, “Калашников” концерни томонидан ишлаб чиқарилган видеокузатув мосламалари ёрдамида кураш олиб борилиши маълум қилинди.
 
Москва Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази янги русумдаги кузатув мосламасини ўз тасарруфига олган бўлиб, ЙТҲлар сабаби, уларни таҳлил қилиш ишлари ушбу қурилма орқали амалга оширилади. Видеомажмуа “Калашников” концерни томонидан ишлаб чиқилган.
 
Ушбу қурилмалар учинчи транспорт халқасида ўрнатилган ва ҳолатни тест режимида таҳлил қилади. Москва Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази 2,6 минг чорраҳалардаги 2 минг камера, 3,7 минг детектор, 172 электрон табло ва 2 минг донага яқин фотовидеони ўзида сақлаб қолади.
 
Калашников концерни маълумотига кўра, нейротармоқли видеомажмуаларни яратиш таклифи Транспорт департаменти томонидан билдирилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Калашников Россияда ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!