...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қиличдорўғлу Эрдўғанни фош этишини айтди


09:24, 29.11.2017 Олам
 2 785

Туркия мухолифати аъзолари Эрдўғандан кейин унинг қариндошларига “ёпишмоқда”.

Туркия мухолифатининг асосий етакчиси, Республика халқ партияси раҳбари Камол Қиличдарўғлу Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қариндошлари офшор ҳудудларга миллионлаб долларларни жўнатганини исботлаши мумкинлигини маълум қилди.
 
Маълумотларга кўра, Эрдўғаннинг қариндошлари Британияга тегишли Мэн оролидаги офшор компанияга 15 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўтказган.
 
Эрдўған агар Қиличдарўғлу айтаётганларини исботлай олса, истеъфога кетишини айтган эди.
 
Эрдўғаннинг фарзандлари, укаси ва бошқа қариндошлари Мэн оролидаги, устав капитали бир фунт стерлинг бўлган Bellway Limited компаниясига миллионлаб доллар ўтказганини билиш ёки билмаслигини сўраган.
 
Қиличдарўғлу ўз нутқида “Бизда бу компаниянинг барча молиявий ҳужжатлари бор. Пул компанияга жўнатилганми? Ҳа, жўнатилган”, деган.
 
У компания ҳисоб рақамига Эрдўғаннинг укаси Мустафо ва ўғли Аҳмад Бурак томонидан 2011-2012 йилларда амалга оширилган транзакцияларни айтиб ўтган.
 
Эрдўғаннинг адвокати Аҳмад Ўзал эса тақдим этилган барча ҳужжатлар ясама эканини айтган. Бироқ мухолифат аъзолари банклардан олинган ҳужжатларнинг ҳақиқий эканлигига ишонишларини билдиришган. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Камол Қиличдарўғлу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!