Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувга берилган шахс қаршилик кўрсата олмади.
Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган “Чўлпон” ЙПХ масканида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, фуқаро 1963 йилда туғилган Мирсидиқов Муҳаммад Қобиловичнинг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинаси текшириш учун тўхтатилди.
Унинг автомашинаси холислар ёрдамида кўздан кечирилганда, ушбу автомашинанинг олд тараф давлат рақам белгиси устига ўзбошимчалик билан қоплама (плёнка) ёпиштирилиб, унинг туси ўзгартирилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Муҳаммад Мирсидиқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштириб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.
Бундан ташқари, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, “Нексия” русумли автомашина текшириш учун тўхтатилди.
Мазкур автомашина хайдовчиси ва йўловчилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда, йўловчи, 1985 йилда туғилган Турғун Рамазонович Бердиевга нисбатан 2017 йилнинг 7 август куни Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) жиноятини содир этганлиги учун қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
Шундагн сўнг, Турғун Бердиевга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Чилонзор тумани ИИБга топширилди.