...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тарбиячи боғча болаларига игна санчгани аниқланди


09:13, 29.11.2017 Олам
 4 532

Болаларнинг танасида нина излари аниқланган ва интернет тармоғида ҳам бу ҳолат акс этган видеолавҳалар тарқалган.

Хитойнинг Пекин шаҳрида боғча тарбиячиси ўз тарбияси остидаги болаларга нисбатан зўравонлик ишлатгани билан боғлиқ можаро келиб чиқди. Тарбиячи ўз айбини тан олган ва ҳақиқатдан ҳам болаларга тикув игналарини санчганини тасдиқлаган. Тарбиячи ушбу ҳаракатни болалар ўз вақтида ухлаш учун ётмаган вақтда амалга оширганини маълум қилган.
 
Ушбу воқеаларга 22 ноябрь куни болаларнинг ота-оналари томонидан полицияга мурожаат қилингач чек қўйилган. Мактабгача таълим муассасаси томонидан болаларга таркибида бола соғлигига зарар етказадиган суюқлик берилгани ҳам маълум қилинган.
 
Болаларнинг танасида нина излари аниқланган ва интернет тармоғида ҳам бу ҳолат акс этган видеолавҳалар тарқалган.
 
Мурожаатдан сўнг ички ишлар идоралари ходимлари маълумотларни аниқлаштиришга киришган. Хитой таълим вазирлиги бу ҳолат устидан назорат олиб бормоқда.
 
Кеча, 28 ноябрь куни Хитой полицияси текширув натижаларини эълон қилди. Унда кўпчилик айбловлар тўқиб чиқарилгани қайд этилган.
 
Бироқ 22 ёшли Лю исмли боғча тарбиячиси болаларни ухлатиш учун тарбиялаш мақсадида игналардан фойдаланганини тан олгани маълум қилинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилди.
 
Полиция оммавий суюқлик ичириш юзасидан маълумотни текширган ва бу айблов асоссиз экани тасдиқланган. Ушбу миш-мишлар икки нафар аёл томонидан тарқатилгани, уларга нисбатан маъмурий иш очилгани маълум қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Болаларга игна санчиш Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!