...
МЕНЮ
ONLINE TV

Террорчилар Мисрда черковни портлатишга уринди


09:04, 29.11.2017 Олам
 1 839

Жанговор гуруҳ стратегик бинолар ва насронийларнинг ибодатхоналарида теракт уюштиришни мақсад қилган.

Мисрда ўтган ҳафта амалга оширилган йирик террорчилик ҳаракати натижасида юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган эди. Ушбу ҳолат мамлакатда кенг миқёсдаги анти-террор тадбирларининг олиб борилишига сабаб бўлди.
 
Миср ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари томонидан Синай яриморолида йирик террорчилик ҳужумини ташкил этишни режалаштирган жанговар гуруҳ қўлга олинган. Ушбу гуруҳ томонидан стратегик бинолар ва насронийларнинг ибодатхоналарида теракт уюштирилиши мақсад қилинган эди.
 
Миср Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, умумий ҳисобда олти нафар жангари қўлга олинган.
 
Худди шундай махсус тадбирлар Мисрнинг Исмоилия ва Ал Ашир Мин Рамадан шаҳарларида ташкил этилган. Тезкор тадбир давомида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтган, бунинг натижасида 11 нафар жангари ўлдирилган.
 
Аввалроқ, ўтган ҳафта жума куни Миср тарихида энг йирик теракт Синайдаги масжидда амалга оширилгани ва унинг натижасида 309 нафар инсон ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мисрнинг Синай ярим оролида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли, хавфсизлик ходимлари қурбон бўлганлиги муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик билдирган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Миср Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!