Гумонланувчи Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида одам савдоси билан боғлиқ жиноят устида қўлга олинган.
Хабарга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қизларни фоҳишалик билан шуғулланиши учун чет элга юбораётган Гулчирой С. исмли шахс қўлга олинган.
Андижон вилоятида туғилган 26 ёшли Гулчирой С. жорий йил 7 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида одам савдоси билан боғлиқ жиноят устида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 135-моддасига биноан жиноий иш очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.