...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади


11:27, 27.11.2018 Жамият
 4 188

Айрим кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун соат 17:00 дан 20:00 гача вақтинчалик берк бўлади.

Бугун, 27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида “PROlogue-2018” Халқаро кинофестивали ўтказилади.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фестивал муносабати билан театр атрофидаги айрим кўчалар ёпиилишини маълум қилди.
 
Қуйидаги кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун соат 17:00 дан 20:00 гача вақтинчалик берк бўлади:
 
  • Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;
 
  • Буюк Турон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
 
  • Зарафшон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
 
  • Бухоро кўчаси – Зарафшон кўчасидан Амир Темур кўчасигача.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган. 

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар