Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тергов устидан прокуратура назорати ўрнатилган.
Ушбу ҳолат 26 ноябрь куни соат 14:30 – 15:00 оралиғида қайд этилган.
Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасининг Хирургия бўлимига жойлаштирилган. Тананинг сон ва думба қисмидан жароҳатланган. QALAMPIR.UZ’ аниқлаган маълумотларга қараганда, Мурод Хонтўраев кичик операцияни бошдан кечирган. Айни дамда унинг аҳволи қониқарли. Шифокорлар унга 3-4 кунда жавоб бериши кутилмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Мультемедиа марказидан маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси – “Безорилик” бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тергов устидан прокуратура назорати ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июнь кунидан 21 июнь кунига ўтар кечаси Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик ва тартибсизлик келтириб чиқаргани учун қўлга олинган. Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, М.Хонтўраевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) 3-қисми “а” бандида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Мурод Хонтўраевга энг кам ойлик иш ҳақининг 94 баробари миқдорида 16 190 560 сўм (172 240 сўм ҳисобида) жарима жазоси тайинлаганди.