...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда 13 яшар қиз ўзини ҳокимиятнинг 3-қаватидан пастга ташлади


11:37, 27.11.2018 Жамият
 22 154

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари кириб келган вақтда, қизлардан бири ўзини 3-қаватдаги хонадан пастга ташлаган.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокимияти биносининг 3-қаватидан 13 яшар қиз ўзини ташлангани хабар қилинмоқда.
 
Қизалоқ олган жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган. У уч кун давомида шифохонанинг жонлантириш бўлимида сақланган. QALAMPIR.UZ манбасининг хабар қилишича, қиз айни дамда умумий палатага олинган.
 
Ушбу воқеа 23 ноябрь куни соат 23:00 атрофида содир бўлган. Қизнинг тунда ҳокимият биносида нима қилаётгани ҳозирча маълум эмас. Аммо ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларга қараганда, маҳаллий амалдорлардан бирининг ўғли ҳокимият биносида “базм” уюштирган. Унда уч эркак ва икки 7-синф ўқувчилари бўлган қизлар иштирок этгани айтилмоқда.
 
QALAMPIR.UZ манбасига кўра, ҳокимият биносига ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари кириб келган вақтда, қизлардан бири ўзини 3-қаватдаги хонадан пастга ташлаган.
 
Айни дамда воқеа тафсилотлари тўлиқ ўрганилмоқда. 

Теглар:Андижон Хўжаобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар