...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ИИББ ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайдиган ҳолатларни маълум қилди


13:40, 01.11.2018 Жамият
 11 542

Ҳолат юзасидан чиқарилган қарор ва белгиланган жарима тўғрисидаги 15 кун ичида қоидабузарнинг яшаш манзилига почта ва мобил алоқа орқали SMS тарзида етказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жорий йил 20 октябрдаги “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги буйруғи жорий йилнинг 1 ноябридан кучга кириши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳужжатга кўра, бугундан эътиборан Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизими тажриба тариқасида ишга тушурилди.
 
Шу бугунгача 45 та ҳолатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган бўлса, эндиликда ушбу тартиб фақатгина транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган 16 та ҳолатга нисбатан амал қилади. Ёки аксинча, авваллари 3 та ҳолатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилмаган бўлса, янги тартибга кўра, 29 та ҳолат транспорт эгаларига ҳужжатлари жойида қайтариб берилади.


 
Ҳолат юзасидан чиқарилган қарор ва белгиланган жарима тўғрисидаги маълумот 15 кун ичида қоидабузарнинг яшаш манзилига почта ва мобил алоқа орқали SMS тарзида етказилади.
 
Содир этилган қоидабузарликнинг тоифасини аниқлаш ҳам энди муаммо эмас. Йўл патрул хизмати ходимлари маълумотлар базасига уланган планшет ёрдамида ҳайдовчининг бир йиллик тарихи шу жойнинг ўзида бир зумда кўздан кечириб олишлари мумкин.
 
Батафсил маълумотни юқоридаги видеоплеердан олишингиз мумкин. 

Теглар:Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Тошкент шаҳар ИИББ Ҳайдовчилик гувоҳномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар