Қарор Украина санкциялари бекор қилинган тақдирда ўз кучини йўқотиши мумкин.
Санкциялар украиналик судя, депутат, бизнесмен, идоралар раҳбарларига қўлланди. Хусусан, санкциялар рўйхатига Украина ИИВ Арсен Авакаов, собиқ Бош вазир Арсений Яценюк, “Ўнг сектор”нинг собиқ раҳбари Дмитрий Ярош, Украина президентининг катта ўғли Алексей Порошенко ва “Батькивщины” раҳбари Юлия Тимошенко киритилган.
Рўйхатга украин ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, швейцар компанияси Ferrexpo ва иккита британ компаниялари киритилган.
Санкция жорий қилинган компания ва шахсларнинг Россиядаги ҳисоблари музлатилган. Шунингдек, компания ва фуқароларнинг капиталини Россия ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳам тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 22 октябрь куни Украина санкцияларига жавоб қайтариш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганди. Қарор Украина санкциялари бекор қилинган тақдирда ўз кучини йўқотиши мумкин.
Маълумот учун, Украина санкциялари рўйхатига 1700 нафар жисмоний ва 700 нафар юридик шахс киритилган. Уларнинг кўпи Россиядан.