...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда пуллик магистрал йўллар қурилади. Бу нима дегани?


12:51, 01.11.2018 Жамият
 6 172

Пуллик йўллар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади.

Ўзбекистонда умумфойдаланишдаги муқобил йўллар бўлган жойларда пуллик магистрал йўллар қурилади. Уларда йўл қўйиладиган энг юқори тезлик белгиланганидан 20 км/соатга ортиқ бўлади, фойдаланганлик учун ҳақ эса суткадаги вақтга қараб табақалаштирилади. Бу ҳақда “Norma” нашри ёзмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш ниятида. Ҳозир улар ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
 
Пуллик автомобиль йўллари тармоғи барпо этилиши Ўзбекистон учун янги ҳолат, шу сабабли зарур норматив-ҳуқуқий базани яратиш талаб этилади. “Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш кўзланмоқда.
 
Пуллик йўллар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади.


 
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва ИИВ янги инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича инвестициявий мажбуриятларни қабул қилган ҳолда пуллик магистрал йўлларни қуриш учун ҳудудлар рўйхатини янги йилгача ишлаб чиқиши режалаштирилмоқда.
 
Шунингдек 2019 йилда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида пуллик магистрал йўлларни босқичма-босқич жорий этиш бўйича янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқилади.
 
Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин, дейилади ахборотда.
 
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. 
 

Теглар:Пуллик йўллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар