...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йил Ўзбекистонда энг кўп чақалоқ туғилган йил бўлди


12:49, 21.01.2019 Жамият
 4 411

Жами туғилганларнинг 36, 3 фоизи онанинг 1-фарзанди, 34, 0 фоизи онанинг 2-фарзанди ва 29, 7 %и онанинг 3-ва ундан юқори фарзандларига тўғри келмоқда.

2018 йил Ўзбекистон Республикаси тарихида энг кўп туғилиш кузатилган йил сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 768,3 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб (бу ерда ва бундан кейин туғилганларга фақат тирик туғилганлар инобатга олинган), мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 23,3 промиллени ташкил этди ҳамда 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 промиллега ошганлиги кузатилди.
 
Чақалоқларнинг 400,9 минг нафари ўғил болаларни, 367,4 минг нафари қизларни ташкил этган.
 
Туғилишлар сони вилоятлар кесимида қуйидагича:
 
  • Самарқанд вилоятида 98,7 минг;
  • Қашқадарё вилоятида 82,1 минг;
  • Фарғона вилоятида 81,2 минг;
  • Андижон вилоятида 72,2 минг;
  • Сурхандарё вилоятида 68,1 минг;
  • Наманган вилоятида 66,5 минг;
  • Тошкент вилоятида 59,3 минг;
  • Тошкент шаҳрида 46,3 минг;
  • Бухоро вилоятида 40,2 минг;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 40,1 минг;
  • Хоразм вилоятида 40,1 минг;
  • Жиззах вилоятида 33,8 минг;
  • Навоий вилоятида 21,5 минг;
  • Сирдарё вилоятида 18,3 минг;
 
Онанинг биринчи туғишдаги ўртача ёши 23, 7 ёшни ташкил этиб, вилоятлар кесимида энг катта кўрсаткич Сирдарё вилоятига ва Тошкент шаҳрига (24, 3 ёш) энг кичик кўрсаткич эса Самарқанд (23, 1 ёш) вилоятларига тўғри келмоқда.
 
Жами туғилганларнинг 36, 3 фоизи онанинг 1-фарзанди,  34, 0 фоизи онанинг 2-фарзанди ва 29, 7 %и онанинг 3-ва ундан юқори фарзандларига тўғри келмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда туғилган ўғил болаларга энг кўп Мустафо исми қўйилган. Улар 7 785 нафарни ташкил этган.
 
Қизлар орасида эса Солиҳа исми биринчиликни эгаллаган. Яъни 2018 йилда туғилган 7 030 нафар чақалоққа Солиҳа исми берилган.

Теглар:Чақалоқлар Туғилиш Демография 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар