“Facebook ижтимоий тармоғи тизимида ота-оналарга 4 ойлик туғруқ таътили берилади. Чақалоқ учун ҳам ота, ҳам она вақт ажратиши лозим”, деб таъкидлади Цукерберг.
2. 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони 32 миллион 345 минг кишини ташкил қилмоқда. Статистик таҳлилларнинг кўрсатишича, республика аҳолиси сони ҳар йили ўртача 400-500 минг кишига кўпаймоқда. Шу йилнинг 1 январида Ўзбекистонда 32,1 миллион киши рўйхатга олинган эди.
3. Венесуэла Президенти Николас Мадуро Бразилиянинг “Odebrecht” компанияси билан боғлиқ коррупцион можарога алоқадорликда айбланмоқда. Бу компания атрофидаги можаро 2014 йилда бошланган эди. АҚШ Адлия вазирлигининг хабар қилишича, Бразилиянинг мазкур қурилиш компанияси Лотин Америкасининг 12 та давлати раҳбарларига пора берган. 2001 йилдан 2016 йилга қадар пора мақсадида берилган пул маблағлари 788 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
4. Расмий Вашингтон Хитой Халқ Республикасини АҚШ интеллектуал мулк қоидаларини бузганликда айблаб, тергов ишларини бошлади. АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат савдо қонунчилиги тизимида адолат ўрнатиш учун қатъий чоралар кўришга тайёрлигини маълум қилган. Ўз навбатида расмий Пекин ҳам АҚШ чекловларига муносиб жавоб қайтаришини эълон қилган. Айрим манбаларда бу АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий уруш бошланганидан далолат эканлиги қайд этилган.
5. “Facebook” ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг иккинчи фарзанди дунёга келганидан сўнг, таътилга чиқиши ҳақида маълум қилди. “Насиб қилса яқинда яна бир қизлик бўламиз. Шу сабаб мен икки ойлик таътил олишни мўлжаллаяпман. Умид қиламанки, ишга қайтгунимча офисимда "катта ўзгаришлар" содир бўлмайди”, деб ёзган Цукерберг ўз саҳифасида. Маълумотларга кўра, Цукерберг чақалоқ дунёга келгач 1 ой, декабрь ойида эса яна бир ой дам олади. Фарзанд туғилиши муносабати билан “Facebook" ижтимоий тармоғи тизимида меҳнат қилувчи эркак ва аёлларга бирдек, 4 ойлик таътил берилади. Цукербергнинг айтишича, чақалоқ учун ҳам ота, ҳам она вақт ажратиши лозим.
Дурдона Расулова тайёрлади.