...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда кутилмаган меҳмон уй эгаларини ўлдириб, жуфтакни ростлади


22:14, 18.08.2017 Жамият
 11 170

Фуқаро М.Мусаев уч нафар катта ёшли фуқароларни пичоқ ёрдамида ўлдириб, жиноят жойидан яширинган.

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан Зангиота туманида М.Мусаев уч нафар одамни ўлдирганликда айбланиб қўлга олинди.
                
2017 йилнинг 14 август куни 38 ёшли муқаддам судланган эркак, Туробобод маҳалласи, Туркистон кўчаси, 15 уйда яшовчи 79 ёшли фуқаро Маъруф Комиловникига борган.
 
Уй эгаси унга уйида тунаб қолишга рухсат беради. Тунда М.Мусаев Маъруф Комилов, унинг 66 ёшли ногирон синглиси Ш.Комилова ва 50 ёшли қизи Ш.Абдиевани пичоқлаб ўлдириб, уйдаги тилла буюмлар олади ва воқеа жойидан яширинади.
 
Жиноят ишининг очилишига маҳаллада ўрнатилган кузатув камерасидаги тасвирлар кўмак беради.
 
Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ишлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Ш.Комилованинг вояга етмаган набираси ҳам бўлган. У юмшоқ мебел остига беркиниб олгани учун қотил уни топа олмаган. Марҳумлар бугун дафн этилган. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қотиллик Жиноят Кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар