...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда набирасини зўрламоқчи бўлган бува ўлдирилди


21:42, 18.08.2017 Жамият
 30 987

Оиладаги носоғлом муҳит ва инсонийлик туйғуларининг мавжуд эмаслиги туфайли бир фуқаро шавқатсизларча ўлдирилди.

Тошкент шаҳрида оиладаги носоғлом муҳит туфайли бир фуқаро бевақт ҳалок бўлди. Бу ҳақдаги лавҳа “Ўзбекистон24” телеканалида намойиш этилди.
 
Унда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз набираси томонидан қасддан ўлдирилгани ва жиноий гуруҳ аъзолари воқеа жойидан яширингани хабар қилинмоқда.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор қидирув бўлими ходимлари воқеа юзасидан суриштирув олиб бориб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманининг тоғ ён бағридаги дам олиш масканида ёши 20-25 лар атрофидаги йигит қўлга олинган.
 
Кечки пайт 7 лар атрофида марҳум бува ўз набира қизининг уйда ёлғизлигидан фойдаланиб, унга тегажоғлик қилади, набира ҳам ўз навбатида бўлган воқеани кўнгил қўйган йигитига айтиб беради. Жаҳл отига минган йигит шериги билан тезда етиб келиб, қизнинг бувасини бўғиб ўлдиради.
 
Ўсмирлар уч марта мушт туширилган ва бўғизланган марҳум чолни боғлаган ҳолда яширишга уринишган.
 
Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 97 ҳамда 164-моддасининг тегишли бандларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қотиллик Жиноят Кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Зухра
09:48 19.08.2017

Нимага йигитлани йили 1997 йиллиги ану бетарбия 2000 - йилда тугилгани этилмидиде 20-25 ешдиги йигит дийилвотти? Додаси йигитини чакиришини кутиб утирганмила? Бу отахон роса яхши инсонидила. Жамшид шармандаликка чидоми узини итваччаси отасига тухмат килишига чидолвоттими? Отасиде шу ипирискини кулидан улиб кетсин агар шу кизини йонини овотган буса.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар