21 август куни Марказий сайлов комиссияси томонидан сенатор Ойбек Турғуновнинг аризаси кўриб чиқилади.
Бугун, 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда Ойбек Аширович Турғуновнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисиг Сенати аъзоси ваколатини берган ёзма аризасига мувофиқ муддатидан илгари тугатиш ҳамда Андижон ва Жиззах вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларини 2017 йил 21 август куни ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. Мажлислар Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида ва Жиззах мусиқали драма театри биносида ўтказилади.
Маълум қилинишича, мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.