Сенаторлар 2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш дастури тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқадилар.
Сенаторлар ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазир Абдулазиз Комиловнинг вазирликнинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитадилар.
Ялпи мажлисда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам тингланади.
Сенаторлар фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси раисининг ахборотини эшитадилар ва 2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш дастури тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқадилар.