...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: 25 йил ухлаган бўлсак, Жаҳонгир Ортиқхўжаев бой тадбиркор бўлиб қаердан чиқиб келди?


11:42, 06.12.2018 Жамият
 15 025

Савол туғилади: мамлакат 25 йил ухлаган бўлса, хўш, Жаҳонгир Ортиқхўжаев қаердан чиқиб келди

Жорий йилнинг ёз ойларида интернет-нашрларда ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “25 йил ухлаганмиз” қабилидаги гапи эълон қилинди. Бу гаплар кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Ҳокимнинг бу сўзларни айтишига ҳали эрталиги, ҳали нафақат республика, балки Тошкент учун ҳеч нарса қилишга улгурмагани иддао қилинди ва бу иддаоларда жон бор эди.


 
Савол туғилади: мамлакат 25 йил ухлаган бўлса, хўш, Жаҳонгир Ортиқхўжаев қаердан чиқиб келди. Ахир у ана шу 25 йиллик кашф этган бой тадбиркор эмасмиди? QALAMPIR.UZ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқжўаев билан суҳбатда айни фикрга изоҳ сўради.
 
— Биз 25 йил ухлаганмиз, деган фикрингизга келсак. Аслида сиз бу гапларни менга тушунтириб берганингиздек бошқа маънода айтмоқчи бўлгансиз. Бугун бу ҳақда гаплашайлик. Балки, фурсати келгандир. Нимага айтгандингиз, маъно нима эди бунда? 25 йил ухлаган бўлсак, Жаҳонгир Ортиқхўжаев қаердан чиқиб келди?
— Бу сўзимни айтганимда, Тошкентда инвесторлар билан учрашув бўлган. Кўпчилик қурилиш ишлари, уй қурилиши, инвестиция бўйича йиғилганди. Бу гапни айтишимиздан мақсад – 25 йилда бир хил кўринишдаги уйлар, яъни бу биноларнинг жозибадорлиги бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, шу пайтгача конвертация очилмаганлиги, инвесторлар келмагани, инвестиция муҳити суст бўлгани учун, мана, 25 йил инвестиция келмади, келиши қийин бўлди ҳамда қурилишда, архитектурада, шаҳарсозликда, умуман, қурилишда орқада қолиб кетганимизни, 25 йилда архитектурада ҳеч қандай ўзгариш қила олмаганимизни ва инвесторларни жалб қила олмаганимизни назарда тутилган. 25 йил ухладик, ана энди имконият келди, очиқ бўлди, энди чиройли бинолар қуринглар, катта бинолар қуринглар, инвестициялар олиб келинглар, бозоримиз очилди, конвертациямиз очилди деган маънода айтилган сўз эди. Бошқа ҳеч қандай маъноси йўқ.  
 
Агар телефонингиз ва компьютерингизда VPN ўрнатилган бўлса, ушбу видеоинтервьюни YouTube’даги каналимизда, агар VPN бўлмаса, Mover’да кўришингиз мумкин. 
 
Mover’да томоша қилинг
 

 
YouTube’да томоша қилинг
 

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар