Маълумотларга илова тарзида ЙТҲ қурбонлари ва жароҳатланганлар рўйхати ҳам эълон қилинди.
Воқеа жорий йилнинг 2 декабрь куни тахминан соат 8:10 да “Қўқон-Марғилон-Андижон” темир йўлининг 279-километрида содир бўлган. Оқ рангдаги Damas автомобили йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда убзиб ҳаракатланган ва рул бошқарувини йўқотиб, катта тезликда ҳаракатланиб келаётган поезд билан тўқнашган. Оқибатда уч қиз вафот этган, 4 нафар қиз оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга илова тарзида ЙТҲ қурбонлари ва жароҳатланганлар рўйхати ҳам эълон қилинди.
ЙТҲ оқибатида вафот этганлар:
1999 йилда туғилган Гулжаҳон Акбаралиева;
2000 йилда туғилган Сабоҳат Аҳмаджонова;
2003 йилда туғилган Маржона Каримова.
ЙТҲ оқибатида жороҳатланганлар:
1995 йилда туғилган Зарифа Комилова;
1995 йилда туғилган Жамила Саминова;
2000 йилда туғилган Сарвиноз Каримова;
1995 йилда туғилган Дилдора Аҳмаджонова;
1986 йилда туғилганлар Мардонбек Деҳқонов.
Жароҳатланганлар шифохонанинг Жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.