...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси қачон ўтказилиши маълум қилинди


11:00, 06.12.2018 Жамият
 2 036

Мажлисда Сенат Кенгашининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг  13 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади. Бу ҳақда кеча, 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
 
Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев олиб борди.
 
Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала киритилмоқда.
 
Шунингдек, ялпи мажлис кун тартибига Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари ҳамда мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ижро этишга, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган масалалар киритилмоқда.
 
“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини, баъзи давлат органлари фаолиятини, қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар шулар жумласидандир. Шу билан бирга, халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳам кўриб чиқилади.
 
Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан парламент сўрови юбориш билан боғлиқ масалани муҳокама қиладилар.
 
Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг ўн еттинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Сенат Кенгаши томонидан ишчи гуруҳ тузилди.
 
Мажлисда Сенат Кенгашининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Теглар:Олий Мажлис Сенати Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар