...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтондаги санъат галереясига борди


03:48, 17.05.2018 Жамият
 3 015

Президент музейнинг Марказий Осиё бўлимидаги миниатюра ва қўлёзмаларни кўздан кечирди, ўзбек амалий санъати буюмлари тарихи билан қизиқди

Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи арафасида Вашингтондаги Артур Саклер галареясида ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси очилган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун мазкур кўргазма билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумот учун, ушбу галерея Шарқ санъати мухлиси – Артур Саклер томонидан ташкил этилган. Бу ерда Шарқ мамлакатлари, Марказий Осиё халқлари санъати намуналари намойиш этиб келинади.
 
Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Гарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда.
 
Шавкат Мирзиёев музейнинг Марказий Осиё бўлимидаги миниатюра ва қўлёзмаларни кўздан кечирди, ўзбек амалий санъати буюмлари тарихи билан қизиқди.

















Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев АҚШ Вашингтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар