Ахвазда ҳарбий парадга қилинган ҳужумда кўплаб одам ҳалок бўлганди.
Эрон ҳарбийлари Ахваздаги теракт ташкилотчилари ва уларнинг Фрот дарёси соҳилларидаги объектларига ракета зарбаси берди. Бу ҳақда “Sepah News” хабар берди.
Ракета зарбаси Ислом инқилоби посбонлари корпусининг ҳаво-космик дивизияси томонидан берилган. Натижада террорчиларнинг катта қисми йўқ қилингани ва жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь куни Эроннинг Ахваз шаҳридаги ҳарбий парад вақтида теракт уюштирилганди. Тўрт киши парадда ҳаммани ўққа тутганди. Натижада 24 киши ҳалок бўлган ва 60 киши яраланганди.

Суннатилла Абдуллаев