...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Олтин тўп” соҳиби Италия “C” сериясида ўйнаши мумкин


12:34, 01.10.2018 Спорт
 3 184

У ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Бразилиялик футболчи Кака яна катта футболга қайтиши мумкин.
 
Яқинда “Монца” клубини сотиб олган Сильвио Берлускони ва Адриани Галлиани бразилиялик “Олтин тўп” соҳибини клубга таклиф этиш ҳақида ўйламоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, Кака улар билан “Милан”да бирга фаолият юритган.
 
Маълумот учун, 35 ёшли Кака “Сан-Пауло”, “Милан” (2003-2009, 2013-2014) ва “Реал” (2009-2013) клубларида ўйнаган. Фаолиятининг сўнгги 3 йилини 2015-2017 йилларда “Орландо Сити” жамоасида ўтказган.
 
Кака Бразилия терма жамоаси сафида 2002 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. У Бразилия терма амоасида 92 ўйинда 29 та гол урган.
 
2007 йилда “Олтин тўп” мукофоти билан тақдирланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Сильвио Берлускони яқинда “Монца” клубини сотиб олган эди.
Дилмуроджон Раҳимов 

Теглар:Кака Олтин тўп Сильвио Берлускони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!