...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италия собиқ бош вазири футбол клуби сотиб олди


20:29, 28.09.2018 Спорт
 3 205

У “Милан” клубининг ҳам собиқ хўжайини ҳисобланарди.

Бугун, 28 сентябрь куни Италиянинг собиқ бош вазири, “Милан”нинг собиқ хўжайини Сильвио Берлускони янги клуб сотиб олди. Бу клуб мамлакат учинчи дивизионида иштирок этувчи “Монца” ҳисобланади. Бу ҳақда “Football Italiano” интернет нашри хабар тарқатган.
 
Шунингдек, бугуннинг ўзидаёқ клубнинг раҳбарияти ҳам тузиб чиқилди.
 
Клуб ижрочи директори этиб, “Милан” собиқ вице-президенти Адриано Галлиани тайинланди.
 
Клуб акционерлари мажлиси янги директорлар кенгашини маъқуллади. Унга Галлиани, Никола Коломбо (президент), Паоло Берлускони (Сильвионинг укаси), Роберто Маццо ва Данило Пеллегрино каби шахслар тайинланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Берлускони 2017 йилга қадар “Милан” хўжайини ҳисобланган ва ўтган йили жамоани сотган эди. У 31 йил давомида “Милан”га эгалик қилган ҳамда бу вақт давомида жамоа 5 марта Еврокубокларда ва 8 марта Италия “А” сериясида ғолиб бўлган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Сильвио Берлускони Монца Адриано Галлиани Милан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!