Сильвио Берлускони Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқи раҳбариятини ўз режаларига ишонтирди.
Сильвио Берлускони душанба, 22 январ куни Европа Иттифоқининг штаб-квартираси жойлашган Брюссель шаҳрида ЕИ Бош котиби Антонио Лопез ва ЕИ нинг брексит бўйича Бош музокарачиси Мишель Барьне билан учрашди. Учрашув давомида у Европа Иттифоқи раҳбариятини ўз режаларига ишонтира олди.
Берлусконига кўра, агар унинг “Олға Италия” консерваторлар партияси Италия парламенти сайловларида ғалаба қозона олса, у ўз навбатида Европа консерваторларининг қарашлари ва принциплари билан бўлишишга ваъда берди.
Берлускони, шунингдек, ўша куни Еврокомиссия раиси Жан Клод-Юнкер билан учрашди. Учрашув чоғида у Юнкер билан миграция масаласини муҳокама қилди. Берлускони бу борада ўз таклифини билдирар экан, аввало, Европага нисбатан миграция тўлқинини пасайтириш учун чегара назоратини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.
Айнан Европа ва Италияда содир бўлаётган миграция инқирози ҳукуматга яна консерватив “Олға Италия” партиясининг келишига асос бўлмоқда. Италия қонунларига кўра, Берлусконининг ўзи яна Бош вазир бўла олмайди, аммо у сиёсатга қайтар экан бевосита Бош вазирни сайлашда катта рол ўйнаши мумкин.
Брюссельда Берлускони, асосан, миграция масаласига ўз этиборини қаратди. У айни дамда Буюк Британияда истиқомат қиладиган 600 минг италияликлар ҳақида гапириб, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари брекситдан кейин ҳам худди ҳозиргидек дахлсиз қолишига ишонишини айтди.