...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳокимият ва бошқарув органларига ишга олишда ягона кадрлар сиёсати шакллантирилади


10:36, 07.01.2019 Жамият
 4 944

Кадрларни танлашнинг самарали шакллари ва услублари жорий қилинади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига малакали мутахассисларни жалб этишга қаратилган ягона кадрлар сиёсати шакллантирилади. Бу ҳақда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурида таъкидланган.
 
Дастур лойиҳасида:
 
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юқори малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш;
 
давлат органлари ва ташкилот-ларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини ислоҳ қилиш;
 
кадрларни танлашнинг самарали шакллари ва услубларини жорий қилиш;
 
давлат хизматида кадрларни марказлаштирилган ҳолда саралаш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг фаолияти мониторинг қилиш тартиби;
 
янги тайинланган раҳбар кадрларни, жумладан вазир ва ҳокимларни ўқитиш ва малакасини ошириш тизимини жорий қилиш;
 
давлат хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.
 
Жорий йилнинг 1 октябригача амалга оширилиши белгиланган кадрлар сиёсатининг бажарилишига Президент Администрацияси, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар масъул этиб белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ягона кадрлар сиёсати Давлат дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар