...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана холос! Аёллар учун “Олтин тўп” жорий қилинди


18:30, 24.09.2018 Спорт
 1 966

Бу йилдан бошлаб аёл футболчиларга ҳам “Олтин тўп” топширилади.

Йилнинг энг яхши футболчиси учун “Олтин тўп” топширувчи нашр “France Football” жорий йилдан бошлаб энг яхши аёл футболчини ҳам ана шундай мукофот билан тақдирлайдиган бўлди. Мазкур қарор “France Football” томонидан қабул қилинди, дея хабар бермоқда “Associated Press” нашри.
 
Жорий йил 8 октябрь куни “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин бўлган 15 та аёл футболчи рўйхати эълон қилинади. Тақдирлаш маросими эса 3 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади.
 
Эътиборли томони, ғолибни аниқлаш учун бор ёғи 40 та журналистлардан иборат эксперт гуруҳи тузиб чиқилиши айтилмоқда.
 
Бундан ташқари, нашр 21 ёшгача бўлган футболчиларни тақдирлаш учун “Раймонд Копа” совринини жорий қилмоқчи.
 
Таъкидлаш жоизки, Раймонд Копа 1958 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритган биринчи француз футболчиси бўлган ва у ўтган йили вафот этган эди.
 
Аввалроқ, бугун, 24 сентябрь куни ФИФА йилнинг энг яхшиларини тақдирлаши ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Аёллар футболи Олтин тўп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!