Месси билан совринлар бўйича тенглашиб олган Роналду тақдирлашда қизиқарли фикрларни билдириб ўтди.
Ўзининг энг асосий рақобатчиси Лионель Месси билан ушбу совринлар бўйича тенглашиб олган Роналду, тақдирлаш маросимида бир қанча қизиқарли фикрларни билдириб ўтди.
Ҳиссиётлари ҳақида
“Бу фаолиятимдаги энг фантастик лаҳза. Буни анчадан буён кутаётган эдим.
Мураббийлар ҳақида
Ҳаммадан ҳар ҳал дарсларни оламиз. Фергюсон, Анчелотти, Зидан, Сантушлар билан ишлаш – одамга ҳузур бағишлайди.
Мураббий жамоанинг етакчиси. Уларни ҳурмат қилиш керак. Уларнинг барчаси мен учун намунадир. Шунинг учун ҳам ҳар доим ғалабага эришамиз.
Ўзимнинг собиқ мураббийларим ва ҳамкорларим, “Реал” президенти ва оиламга миннатдорчилик билдираман. Мен дунёда энг яхши бўлишни истайман.
Ўғли ҳақида
Унинг ўйинлари менга ёқади. Криштиануда қандайдир ўзгачалик бор. Бироқ унга босим ўтказмайман. Чунки ҳали жуда ҳам ёш.
Эйфель минорасидаги тақдирлаш маросими ҳақида
Бу ақлга сиғмайди. Бироз совуқроқ бўлди, бу борада ҳам тажриба олиш керак.
“ПСЖ”га ўтиши ҳақида
Йўқ, мен “Реал”да бахтлиман ва шу ерда қолишни истайман. Агарда иложи бўлса, Мадридда фаолиятимни якунлайман.
Ёшлигидаги кумири ҳақида
Менда улардан жуда ҳам кўп. Ҳар доим спортнинг барча турларида одамни яхши спортчи бўлишна ундайдиган шахсларни қидирганман: “Формула-1”, баскетбол, гольф...
Килиан Мбаппе ҳақида
Мотивацияни сақлаб ҳар доим олдинга интилиш керак. Ҳар куни эрталаб уйқудан турганингдан кейин сенга футбол ўйнаш имкони берилади. Сен бундан ҳар доим усталик билан фойдалан.
Мен Мбаппега хабар юбордим. Унда ақлбовар қилмас иқтидор ва потенциал бор. Бироқ барчаси унинг миясига боғлиқ. Бироқ Килиан – кейинги “Олтин тўп”ни ютишга қодир инсон бўлади”, - дея сўзларини якунлади.
Маълумот учун, Роналду 2008, 2013, 2014 ва 2016 йилларда “Олтин тўп”ни қўлга киритган.
Айни дамда унинг рақобатчиси Лео Мессида ҳам бу совринлар 5 тани ташкил этмоқда.
2016/2017 йил мавсумидаги натижаларига кўра, Роналду Европа Чемпионлар лигаси ғолиби (энг яхши тўпурар – 12 гол), Испания чемпиони (29 учрашувда 25 гол), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби (энг яхши тўпурар – 4 гол), УЕФА Суперкубок ва Испания Суперкубоки соҳиби бўлди.
Шунингдек, Роналду Португалия терма жамоаси билан Россияда ўтган Конфедерациялар кубоги мусобақасида бронза медалларига эга чиққанди.