Европа давлатларида ҳижобга қарши қонун тобора кўпайиб бормоқда.
Кеча, 23 сентябрь куни Швейцариянинг Санкт-Галлен округида жамоат жойида юзни ёпиб юрувчи ёпинчиқ, масалан ҳижоб тақишни таьқиқлаш бўйича сайлов ўтказилди.
Қонунни овоз берувчиларнинг 66,65 фоизи маьқуллаган. Қонун айнан қачондан амал қилишига ҳали ойдинлик киритилмаган.
Мамлакат шимоли-шарқидаги Санкт-Галлен жамоат жойида ҳижобни таьқиқлаган 26 округдан иккинчиси бўлади. 2016 йилда худди шундай қонун мамлакат жанубидаги Тичино ҳудудида қабул қилинган эди.
Қонунда келтирилишича, жамоат жойида юзни танимайдиган даражада тўсган ҳар қандай шахс жаримага солиниши кўрсатиб ўтилган.
Маьлумот учун, Европанинг турли давлатларида ҳижоб бўйича турлича тақиқлар мавжуд.
Австрия, Болгария, Дания, Франция ва Латвияда жамоат жойларида ҳижоб тақиш тўлиқ тақиқланган.
Бошқа мамлакатларда бу қонун қисман ёки ҳудудга қараб амал қилади. Мисол учун, Германияда 16 та вилоятдан фақат Баварияда мактаб ва давлат хизмат муассасаларида ҳижоб тақиш ман этилган.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов