Эрон парламенти аъзоси Алиризо Раҳимий мамлакатда бўлиб ўтган норозилик намойишлари давомида ҳибсга олинганлар ҳақида маълумот берди.
Жорий йил январь ойида Эронда бўлиб ўтган намойишлар мобайнида 5000 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Fox news” нашри хабар бермоқда.
Эрон парламенти аъзоси Алиризо Раҳимийнинг маълум қилишича, ҳозирда 492 нафар намойишчи қамоқда тутиб турилибди. Қолганлар эса озод қилинган.
Раҳимийнинг сўзларига кўра, фақат пойтахт Теҳрон шаҳрида 6 намойишчи ушлаб турилибди. Улардан иккитаси аёл кишидир.
У намойишлар давомида ҳибсга олинганларнинг 95% и эркаклар эканлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида нарх-навонинг ошишига қарши Эрон шаҳардарида норозилик намойишлари ва аёлларнинг ҳижоб кийишга қарши чиқишлари бўлиб ўтди. Натижада ўнлаб кишилар ҳалок бўлди.