Бугунги кунда Бутунжаҳон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзолари сони 1228 нафар бўлиб, улар 90 дан ортиқ давлатлар вакилларидир.
Ўзбекистон Фанлар Академияси Математика институти олими Ўткир Розиқов Гиббс ўлчовлари назариясига салмоқли ҳисса қўшган ва математик биологияда ўз назариясини яратган олимдир.
Ўткир Розиқовнинг изланишлари асосида олинган натижалари ҳалқаро миқёсда юқори баҳоланган.
2018 йил январь ойидаги Бутунжаҳон Фанлар Академияси мажлисида Ўткир Розиқовни ушбу академиянинг ҳақиқий аъзоси сифатида тан олишди.
Бугунги кунда Бутунжаҳон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзолари сони 1228 нафар бўлиб, улар 90 дан ортиқ давлатлар вакилларидир.
Унга айни пайтда Ў.Розиқовдан ташқари яна уч нафар ўзбекистонлик олим – Ш.Аюпов, Р.Ганиев ва И.Абдурахмоновлар аъзо ҳисобланади.