...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ: Шимолий Корея ташқи урушларда иштирок этмаса ҳам миллионлаб доллар ишламоқда


10:14, 03.02.2018 Олам
 3 688

БМТ кузатувчилари Шимолий Корея ва унга шерик мамлакатлар санкция қоидаларига менсимай қараётганини таъкидлади.

Шимолий Корея ўзига қўйилган санкцияларни 2017 йилда қўпол равишда бузган. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Мустақил кузатувчиларнинг қайд этишича, Шимолий Корея 2017 йилда Сурия ва Мьянмага 200 млн долларлик қурол-аслаҳа сотган.
 
Бундан ташқари, БМТ махсус назоратчилари Шимолий Кореянинг Россия, Хитой, Жанубий Корея, Вьетнам ва Малайзияга санкцияларга амал қилмаган ҳолда кўмир экспорт қилганлигини айтишган.
 
БМТ кузатувчилари Шимолий Корея ва унга шерик мамлакатлар ушбу санкцияларга менсимай қараётганини таъкидлади. Назоратчилар ушбу давлатлар Шимолий Кореянинг дунё бўйлаб нефт, оффшор ишлари ва бошқа майда экспорт тизимидаги фаолиятига шерик бўлаётганини қайд этди.
 
Аммо Россия ва Хитой Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларга тўлиқ амал қилаётганини билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2006 йилда 15 та БМТ Вакиллик Кенгашидан иборат мажлис Шимолий Кореяганинг қурол-яроғ, нефт, ядро ва баллистик ракеталар дастурини молиялаштириш, кўмир, темир, қўрғошин ва текстил махсулотларига сакция жорий этган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Шимолий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!